Картошка –ижтимоий аҳамиятга эга бўлган энг зарур маҳсулотлардан биридир. Илгарилари Ўзбекистонда фақат келтирилган картошка устунлик қилар эди, барча маҳаллий ишлаб чиқариш эса, томорқа ерларида етиштирилган ҳосилга бориб тақалар эди. Ушбу маҳсулотни бизнингн иқлим шароитимизда етиштириш жуда мушкул бўлиб, картошкани тез-тез ва мунтазам равишда суғоришни талаб этади. Шу боис ҳам фермерлар даставвал пахта, буғдой ва дуккакли сабзавотларни афзал деб билишди.
Сўнгги йилларда картошка ишлаб чиқариш шиддат билан ривожланди. 2009 йилда картошка бозорининг етакчиларидан бўлган «Агровер» МЧЖ агрохолодинги ташкил этилди. Мазкур компания ҳар йили истеъмол учун картошка бозорини элита навли картошка уруғлари ҳамда энг сара картошка маҳсулоти билан таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги № ПП 3558–сонли «Республикада келгусида картошка уруғчилиги етиштиришни ривожлантириш бўйича чора–тадбирлар тўғрисида»ги Қарори бу борада олиб борилаётган чора–тадбирларни янада такомиллаштиришга хизмат қилди.
Наврўз айёми арафасида картошка ишлаб чиқариш Ассоциациялари йирик қишлоқ хўжалиги анжумани – Халқаро картошка кунини ўтказади. 19 март куни бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда картошка ишлаб чиқарувчилар Ассоциацияси вакиллари – қишлоқ хўжалиги ITI (илмий –текшириш институти), йирик фермерлик хўжаликлари, МДҲ ва Европадан меҳмонлар, «Агровер» МЧЖ, ўғит ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчилар билан бир қаторда энг замонавий аграр технологиялари ва ускуналари ишлаб чиқарувчилари, уруғчилик, ирригацион ҳамда қадоқлаш компаниялари, ҳар қандай турдаги қишлоқ хўжалиги маданияти учун кимёвий ўғит етказиб берувчи компаниялари иштирок этади.
Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган Халқаро картошка куни, соҳада эришилаётган ютуқ ва камчиликлар хусусида Agrover МЧЖ агрохолодинги директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Бахтиёр Ходжаев билан суҳбатлашдик.
– Бахтиёр Аманнуллаевич, айтингчи, Халқаро картошка куни қандай кун ва нега ушбу кунни ўтказишга қарор қилдингиз? Анжуман иштирокчилари ва меҳмонларни мазкур тадбирда нима кутмоқда?
–Ҳар йили халқаро фестивалларни ўтказиш барча картошка ишлаб чиқарувчилари учун юксак профессионал воқеа ҳисобланади. Халқаро картошка кунидаЎзбекистон ва хорижий давлатлар аграр соҳаси вакиллари, МДҲ ва Европанинг йирик картошка ишлаб чиқарувчи компаниялари, энг замонавий аграр технологиялар ва ускуналарни ишлаб чиқарувчилари, уруғчилик, ирригацион ҳамда қадоқлаш компаниялари ўзаро тажриба алмашиб соҳанинг энг сўнгги янгиликларидан бохабар бўладилар.Йирик миқёсдаги ушбу аграр анжумани ташкилотчиси – Ўзбекистон картошка ишлаб чиқариш Ассоциацияси, йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси Grimme немис компанияси ҳамда Agrover МЧЖ агрохолодингидир. Қувонарлиси шуки, эндиликда биз бу каби аҳамиятга молик анжуманга хорижий компания вакилларини ҳам таклиф этиш ва республикамиз аграр соҳасида эришилган ютуқларни намойиш эта олиш имкониятига эга бўлганимиздир.
Agrover компанияси нима сабабдан картошкага алоҳида эътибор қаратди?
– Agrover компанияси қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи йирик агрохолдинг асосчиларидан биридир. Компаниянинг асосий йўналиши картошка бўлишига қарамай, буғдой, маккажўхори, соя маҳсулотлари ва гуллар ҳам етиштирамиз. Ишни энди бошлаган вақтларимизда ер майдонимиз кичкина –20 гектар атрофида эди. Биз энг сара, элита навларни саралаб олиш учун мутахассисларимиз томонидан кўплаб синовлар ўтказдик. Қизиғи шундаки, экин–тикин ишларини қўлда ясалган кичкинагина иссиқхоналарда бошлаган эдик. Аввалига «Айсберг» салати, помидор, сабзи, карам ва мевали дарахтлар экдик. Ва ниҳоят, картошка экиб, уни ўргана бошлаганимизда излаган нарсамизни топганимизни тушуниб етдик. Картошка энг кам ўрганилган ноанъанавий маҳсулот бўлса ҳам бизга Ўзбекистон учун энг талабгор эканлигини англадик. Ушбу маҳсулот билан профессионал даражада жуда кам шуғулланишган бўлишга қарамай, картошка стратегик жиҳатдан муҳим озиқ-овқатлар рўйхатига киритилган «иккинчи нон» ҳам ҳисобланади. Шу боис фаолиятимизнинг қолган қисмини биз картошка етиштиришга мослаштирдик.
- Картошкани етиштириш қанчалик даражада мураккаб?
- Бизгача республикамизда йирик ҳажмда картошка етиштиришнинг аниқ усули йўқ эди. Одатда картошкани анъанавий усулда етиштиришган. Шу боис ҳам, бизнинг тупроқ ва иқлим шароитига таянган ҳолда ўсимликнинг тўлиқ ўсиш даврини (цикл) ўрганиб, агротехник талабларини ишлаб чиқишимизга тўғри келди. Уруғни тўғри экиш, етиштириш ва суғориш орқали кутилган натижага эришиш йўлларини ўрганиб бордик. 90 йиллар ўрталарида голландиялик мутахассислар билан картошка етиштириш бўйича катта лойиҳа амалга оширилди. Яъни замонавий технологи воситалар ўрнатилиб, фермерлар билан картошка уруғини ундириш бўйича тренинглар ўтказилди.
Минтақамиз иқлим шароити туфайли Ўзбекистонда ушбу маҳсулотни етиштириш жуда мураккаб ҳисобланади. Масалан, бизда иссиқ ва қуруқ ҳаво, картонка илдизи бир текисда, бир ҳил ҳажмда ўсиши учун муžим агротехник чора-тадбирларни ўтказиш зарур. Бунда анъанавий усул – жўяк (эгат)ларни суғориш ҳисобланиб, унда сув юқори нуқтадан қуйилади ва ариқчалар орали даланинг қуйи қисмига бориб қуйилади. Бироқ, бу усулда инсон фактори жуда муҳим аҳамият касб этади. Яхши ҳосилни олиш учун ер участкаларигасувни тенг тақсимлаб, тупроқни маълум намлик ва ҳароратда сақлаш лозим. Агар шундай қилинмаса, экин майдонининг қаеридадир сув етишмай, қаеридадир, аксинка меъёридан ортиб кетиши оқибатида картошка ёмон ўсади ва чириб кетади. Биз суғоришнинг автоматлаштирилган усулини жорий қилишни бошладик. Салкам 600 гектар ерни спринклер (масофадан туриб)айланма суғориш имконини берувчи қимматбаҳо технологияни Исроилдан сотиб олдик. Шунингдек, далаларда Fregat ёмғирлатувчи машиналаридан ҳам фойдаланяпмиз. Секин-асталик билан барча далаларни ушбу замонавий тизим билан янгилаймиз.
Қишлоқ хўжалиги ривожидаги муžим фактор – бу алмашиб экишни тўғри йўлга қўйишдадир. Шу боис ҳам, алмашиб экишдек ноёб усулни ишлаб чиқдик, бунда саралаб олинган картошка уруғи бир майдонда навбатма-навбат экилади. Бир участкада картошка, буғдой, маккажўхори ва турли дуккакли ўсимликлар экилади. Бу тупроқнинг ҳосилдорлиги ва самарадорлигини ушлаб туришда ёрдам беради. Илгари ушбу хўжалик маданиятида «ачинарли зарурат»ни кўришган бўлса, ҳозирда мутахассислар жалб этилиб, уруғлаш фонди устида ишлай бошладилар ва ҳосилдорликни 2 маротабагача оширдилар. Натижада, буғдой ва маккажўхори уруғини ишлаб чиқаришда етакчилардан брига айландик. Эндиликда, дуккакли хўжалик экинлари устида иш олиб бормоқдамиз. Шу билан бирга кузда экиладиган сабзавот экинларини навбатма-навбат кишни йўлга қўйдик.
-Картошка етиштириш жараёнига қандай ёндашасиз, шу борада ҳам тўхталсангиз.
- Энг аввало, алмашиб экиш усулига қатъий амал қилган ҳолда участкалар бўйича экинларни жойлаштиришни ишлаб чиқдик. Ҳар бир экинни алмашиб экиш бўйича агротехник карта ишлаб чиқилмоқда. Режамизга кўра молиявий маблағ ажратилиб, у ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маҳсулотни сотиб олишгасарфланади. Шундан сўнг, қишлоқ-хўжалик техникасини созлаган ҳолда, кўзланган барча агротехник чора-тадбирларни ўтказамиз. Одатда, бу каби тадбирларда экиш олдидан уруғни тайёрлаш, қаторлар орасини суст култивация қилиш, минерал ўғит солиш, экиш, суғориш, қўшимча озиқлантириш, ўсаётган ўсимликлар уруғини қайта ишлаш каби ишлар амалга оширилади. Барча чора-тадбирларни қабул қилинган регламентга қатъий амал қилган ҳолда назорат қилиб борамиз.
Асосийси, механизациялашган инновацион технологияларни дадил амалга татбиқ этдик. Бизда қишлоқ-хўжалик техникасининг катта парки: фаол ва суст култиватори, турли экинларни экиш агрегатлари мавжуд. Илгари каторшкани Ўзбекистонда асосан қўлда экишар эди, лекин биз картошка етиштиришда маҳсулотнинг минимал тан-нархини чиқариш ва сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида барча жараённи механизациялашга қарор қилдик. Эришилган натижаларни янада яхшилаш учун ҳозирги кунгача барча жараёнларни синов далаларида амалга оширмоқдамиз. Картошка етиштиришга бундай ёндашув яхши натижаларга эришиш имконини беради: республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳосилни йилига уч маротабагача оламиз.
Агрохолдинг аъзолари томонидан маҳсулотимизни узоқроқвақт сақлаш ва истеъмолчи бозорига муқобил нархларда сифатли етказиб бериш мақсадида бир нечта картошка сақлаш махсус жойлари қурилди. Соҳада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар йилдан йилга ўз самарасини бермоқда, яъни уруғ материалини четдан келтириш камайиб, маҳаллий картошка ишлаб чиқарувчилари ўзининг иқлимга мослаштирилган, сифатли маҳсулоти билан таъминланмоқда.
- Сиз йилига уч маротаба ҳосил олиш масаласига тўхталиб ўтдингиз. Картошка қисқа вақт ичида шунчалик тез пишиб етилишга улгурадими?
- Ўзбекистон ноёб мамлакат. Бу ерда шунчалик турли хил табиий шароит кузатилгани боис, биз 9 ой мобайнида картошка экиб, 7 ой давомида ҳосилни олишимиз мумкин. Турли ҳудудларда картошкани экиб, бир неча маротаба ҳосил оламиз.
Бизда картошканинг супер эрта, эрта ва кечки навлари бор. Сурхондарё вилоятида биз супер эрта ва кечки навларини етиштирамиз. Декабрь январь ойларида супер-эрта нави экилиб, апрель май ойларида ҳосилни оламиз. Кечки нави эса август ойида экилиб, декабрда ҳосил олинади. Экинлар оралиғида эса биз бошқа хўжалик экинлардан ҳам даромадли ҳосил оламиз.Тошкент вилояти ва Тошкент атрофидаги пастқам жойларгамарт ойида картошка уруғи экиб, июнда ҳосил олинади. Картошканинг супер эрта ва эрта навлари фақат истеъмол бозори учун етиштирилади. Тоғолди ҳудудларида эса картошканинг ўрта ва кечки навларини экамиз. Бу истеъмол бозорига юборилувчи ва кейинги йилга сифатли уруғли фондини шакллантируви асосий ҳосил ҳисобланади.
- Сизларда ер майдонлари қанча ва қандай ҳосил етиштирилади?
- Бизнинг қишлоқ-хўжалик ерларимиз Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган бўлиб, умумий майдони 5 минг гектарни ташкил этади. Буғдой ва дон экинларидаги ўрта ҳосилдорлик 70-80 центнерни ташкил этиб, умумий ҳисобда бу дерли 170 минг центнерга тенг демакдир. Дуккакли экинлар эса, ҳар бир гектарига 40-50 центнер ҳосил беради. Картошкани қайта экишни ҳам ҳисобга олганда тахминан 2 минг гектара экилади, ўртача ҳосилдорлик ҳар бир гектардан 250 центнерни ташкил этиб, асосий экиш, қайта экиш ва кузги экишдаги ялпи маҳсулот 50 минг центнери ташкил этади.
Биз ҳосилдорликни ошириш борасида ҳар доим иш олиб борамиз. Секин-асталик билан уруғни ўзимиз етиштиришимиз кераклигини англаб етдик. Чунки уруғчилик фонди янгиланмаса, йилдан йилга картошка ўз сифати ва ҳосилдорлигини йўқотиб боради. Илгари биз уруғни Голландиядан олиб келиб кўпайтирган ҳолда экар эдик, лекин даставвал ҳосилдорлик ошмади. Бунинг сабабини ўрганишга қарор қилдик ва бизда ҳамиша заҳира бўлиши ва сифат ёмонлашмаслиги учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида уруғ далаларини яратдик. Навларни саралаб, суғоришнинг турли усулларини қўллаш орқали ҳосилдорликни 30 фоизга оширишга эришдик. Ҳар бир гектардан 46 тонна ҳосил олинди ва эришилган натижа рекорд даражани кўрсатди.
Навларни чатиштириш орқали саралашни давом эттирмоқдамиз. Ҳар йили картошканинг турли навларини олиб келиб синов участкаларида экамиз. Картошка экини қандай ўсаётганлиги, қандай касалликка учрагани, ҳосилдорлик қай даражада эканлиги бизнинг қуруқ иқлимга қанчалик чидамли эканлигини назорат қилиб борамиз. Шунингдек, лаборатор тадқиқотлар ўтказамиз. Бугунги кунда «Агровер» картошканинг асосий 8 навини етиштирмоқда. Улар Германия, Россия, Белорусия, асосан Голландиядан келтирилган турли элита уруғларининг йирик миқдоридан «саралаб» олинган.
- Картошканингкатта миқдордаги ҳосилдорлигини сақлаб қолишга қандай эришяпсиз?
- Албатта замонавий технологияларсиз бу ишнинг уддасидан чиқа олмас эдик. Яхши ҳосилдорликни сақлашда картошка пўсти яхти бўлиши муҳим. Шунингдек, картошкани ўз вақтида йиғиб-териб, тупроқдан тозалаш, навларга ажратиш, махсус ҳаво билан шамоллатиш, музлатиш жараёнини ўтказиб, сақлашга қўйиш лозим. Бунда занжирлар кетма-кетлиги Аниқ ташкиллаштирилган логистикани, картошкани сақлаш технологияси ва махсус асбоб ускунани талаб этади. Агар шу жиҳатлар бўлмаса, жудакаттайўқотиш кузатилади. Натижада 25 фоизгача бўлган ҳосилни йўқотишимиз мумкин. Қувонарлиси, бугунги кунда бизда 17 тонналик маҳсулотни сақлаш имконига эга бўлган барча занжирлар кетма-кетлигини таъминловчи салоҳият мавжуд. Европа ускунаси билан янгиланган сабзавот сақланадиган жойларимиз картошкани энг кам йўқотишлар билан 9 ойгача сақлаш имконини беради. Ҳозирда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида голландия технологияси бўйичаяна бир картошка сақлаш жойи (омбор)қуриляпти.
- Картошкадан қандай бошқа маҳсулот қайта ишламоқчисиз?
- Яхши ҳосилдорлик истиқболли ривожланишни талаб этади. 2015 йилда ўз заводимизни қуришни ният қилган эдик ва мана 2019 йилда завод очилишга тайёр. Сўнгги тўрт йил мобайнида минтақада френч фриес (бизга кўпроқ картошка free сифатида маълум бўлган) ҳамда флакес (картофель кукуни дея номланувчи) картошкани ярим тайёр маҳсулотга қайта ишлаш бўйича мукаммал «Солануз» корхонасини ишга туширишга тайёргарлик кўрилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти – бир йилда 20 тонналик йиллик маҳсулотга тенгдир. Корхона ишлаб чиқариш йўналиши голланд мутахассислари томонидан энг илғор европа ускуналари билан жамланган. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз, ноёб музлатиш усули орқали ажойиб шаклдаги бетакрор таъм хусусиятига эга бўлган картошка ҳар бир оилада севимли кечки таомга айланади.
- Картошка етиштириш ва ишлаб чиқаришда илғор технология, тадқиқот ва тажрибага эга йирик агрохолдинг сифатида тажрибангизни бошқа компаниялар билан ҳам бўлишасизми?
- Картошка ишлаб чиқариш Ассоциациялари ташкил этилишида ташаббускорлардан бири ҳисобланган «Агровер» компанияси жами 20 дан ортиқ МДҲ ва Европанинг энг замонавий аграр технологиялари ва ускуналари ишлаб чиқарувчилари, картошка уруғчиликни етиштиришда навларни синовдан ўтказиш, ҳосилдорликни оширишдаги 12 йиллик тўпланган тажрибаси билан бўлишибгина қолмай, картошкани экишдан то унга қайта ишлов беришгача бўлган жараённинамойиш этади.
Халқаро картошка куни – Ўзбекистон ва хорижий давлатлар аграр соҳаси вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, картошка ишлаб чиқариш соҳасида хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек республика аграр соҳасида эришилган ютуқларни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир. Шундай экан, соҳада олиб борилаётган ишларни знада такомиллаштиришга қаратилган истиқболли режаларимиз ҳали жуда кўп.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)