«Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелла 16 март, шанба куни бўлиб ўтган А Сериянинг 28-турида «Сассуоло» давозасини ишғол қилди (5:3).
36 ёшли ҳужумчи Италия чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб 21 та гол урди ва тўпурарлар баҳсида Криштиану Роналду («Ювентус») ҳамда Кшиштоф Пёнтекни («Милан») ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда. Уларнинг ҳисобида 19 тадан гол мавжуд.
Мазкур беллашувда Квальярелла гол уришдан ташқари битта голга узатма ҳам берди ва бу борада А Серияда ўз шахсий рекордини ўрнатди (7 та голга ассист).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)