Ҳозирда камида 50 та мамлакат АҚШга зиён етказиши мумкин. Бу эса АҚШ маъмуриятини хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Хабарда айтилишича, ХХ асрнинг сўнгида АҚШнинг асосий рақиби СССР бўлган. Бундан ташқари КХРда ядро қуроли бор эди. Лекин Хитой «совуқ уруш»га киришни хоҳламагани учун АҚШга рақиб бўлмаган.
Энди эса Хитой нафақат қурол-яроғ, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам АҚШнинг асосий рақибига айланган.
«Бугунги кунда бизга хавф солиб турган 50 та мамлакат бор. Гап уларнинг ядровий зарба беришида эмас. Улар АҚШга киберҳужум, иқтисодий уруш ва ахборот ҳуружи орқали зиён етказиши мумкин», — дейди АҚШ давлат департаменти вакили Скиннер.
Ўтган йилнинг октябрь ойида АҚШ қўшинларининг ярмидан кўпи яқин орада катта уруш бўлишини айтган эди.
Ҳозирда АҚШ Россия ва Хитойни ўзига асосий рақиб деб билмоқда. Россияда ўтган йилгига нисбатан ҳарбий пунктлар сони 18 тага кўпайган.
Изоҳ (0)