Ўзбекистоннинг Россиядаги туристик бренди элчиси тайинланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси маълум қилди.
Россия халқ артисти, таниқли актёр, режиссёр ва жамоат арбоби Юрий Стоянов эндиликда шу вазифани бажарадиган бўлди.
Элчихонада шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Юрий Стоянов кўрсатилган ишонч учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон билан узвий боғлиқлигини доимо ҳис этишини айтиб ўтди.
Гап шундаки, актёрнинг онаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентга кўчиб келган ва узоқ вақт шу ерда истиқомат қилган. Стояновнинг ўзи ҳам тез-тез гастроллар билан Ўзбекистонда бўлиб туради.
Юрий Стоянов Россияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, тарихи, маданияти ва анъаналарини тарғиб этиш учун бор куч ва имкониятини ишга солишини таъкидлади.
Изоҳ (0)