Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Баҳром Аълоев Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Гада Каддуми Ўзбекистон томони мурожаатига биноан Ҳунарманд уюшмаси жорий йил март ойида штаб-квартираси Лондонда жойлашган Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашига аъзо сифатида қабул қилинганини маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳукуматининг Қўқон шаҳрида 2019 йил сентябрида ҳунармандлар халқаро фестивали ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Тадбирга кенгашга аъзо давлатлар ҳунармандларини таклиф этишга кўмаклашиш тайёр эканлиги билдирилди.
Музокаралар якуни бўйича Қўқон шаҳрига дунё ҳунармандлари шаҳри мақомини бериш юзасидан ҳамкорликда иш бошлашга келишиб олинди.
Изоҳ (0)