2019 йилда Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси тузилди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Йўл харитасига кўра, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Самарқанд темир йўл вокзали ва Жартепа назорат ўтказиш пунктида давлат-хусусий шериклик асосида ахборот марказлари ташкил қилинади.
Уларда вилоятнинг туризм салоҳияти акс этган тарқатма материаллар жойлаштирилиб, сайёҳларга ахборот тақдим этилади.
Изоҳ (0)