Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Гап шундаки, 91 баҳорни қаршилаган Ражаб момонинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ экан.
Марказ ходимлари кўмаги билан 1928 йилда дунёга келган Ражаб Раҳматовага туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви тикланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.
Онахонга шу асосда фуқаролик паспорти расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)