АҚШнинг барча дипломатлари Венесуэлани тарк этди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Олдинроқ америкалик дипломатлар Венесуэладан 18 мартгача жўнаб кетиши билдирилганди.
Давлат котибига кўра, уларнинг мамлакатда бўлиб туриши АҚШни қалтис ҳаракатлардан тийиб турувчи омил бўлган.
Маълумот учун, Венесуэла президенти Николас Мадуро жорий йил 23 январида АҚШ билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)