Калифорния губернатори Гевин Ньюсом штатда ўлим жазосини ман этиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ўлим жазосига мораторий Калифорнияда шундай жазо қўлланган барча кишилар учун ҳукм ижросининг кечиктирилишини англатади.
«Одамни қасддан ўлдириш нотўғри нарса ва мен губернатор сифатида кимнидир қатл этилишини кузатмайман», — деди Ньюсом.
Маълумот учун, ҳозирда штатда 737 киши ўлим ҳукми ижро этилишини кутмоқда.
Изоҳ (0)