Интерпол саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинаётган 20 кишини қидирувга берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Уларнинг барчаси Саудия Арабистони фуқаролари эканлиги билдирилмоқда.
Туркия адлия вазирлиги журналист ўлими муносабати билан ўтган йил ноябрида 18, декабрида эса яна 2 кишига нисбатан қидирув эълон қилишни сўраганди.
Интерпол «қизил карточка»сига тушган шахслар дарҳол қамоққа олиниши ва экстрадиция қилиниши талаб этилади.
Изоҳ (0)