• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Andijon
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Стероидларнинг зарари ҳақидаги гап-сўзлар ростми?

    «Дарё» колумнисти Сарвар Ғаниев ёш йигитлар орасида танасини атлет ҳолатига келтириш учун урфга кирган анаболик стероидлар ҳақида фикр юритади ҳамда унинг зарарли жиҳатлари ҳақида юрадиган гап-сўзларга ойдинлик киритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мақола бошида мен спортда маълум натижаларга эришиш учун фармацевтик препаратлардан фойдаланишга тарафдор ҳам, қораловчи ҳам эмаслигимни айтиб қўймоқчиман. Бундан ташқари, қуйида келтирилган материал фармацевтик препаратларнинг антипропагандаси ҳисобланмайди. Ўрин босувчи гормонал препаратларнинг касалликларни даволаш учун тиббий мақсадларда қўлланилишига қаршилигим йўқ.

    Қарор қабул қилиш ҳар бир кишининг ўз қўлида. Ҳар кимнинг таҳлил қилиш учун ўз мияси бор. Таҳлил қилиш учун эса бу мавзудаги фактларни келтириб ўтмоқчиман. «Бошқалар алкоголь ичиб, сигарет чекиб, наркотиклар қабул қиляпти. Мен соғлиғим учун, кўркам бўлиш учун буларни қабул қиляпман-ку», — дейиш нодонликдир. Мақола давомида буни илмий жиҳатдан исботлаб бераман.

    Анаболик стероидлар ўсмирлар орасида ҳам кенг қўлланилаётгани мени ташвишга солаётган ҳолатдир. Улар тез таъсир кўрсатади, чиройли қоматга эга бўласиз. Лекин бу формани кейинчалик литрлаб кўз ёшлари билан ювишга тўғри келади. Бу ҳақда уни қўллаб кўрганлар камдан-кам гапиради. Чунки ўзлари йўл қўйган хатони тан олишни хоҳлашмайди. Стероидлар фойдали ва организм учун керак. Айниқса гормонал тизим энди шаклланаётган ўсмирлар учун. Стероидлар витаминлар кабу нарса, уларнинг зиёни йўқ деб жар солиш мумкин. Лекин андрогенлар ва анаболикларнинг ўлимга олиб келиши ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Зарари бор, лекин ўлимга олиб келмайди.

    Гипоталамус–гипофиз–мояклар ўртасида боғланган тизим мавжуд. Барча гормонлар синтези қайтар механизм асосида бошқарилиб туради. Гипаталамусдан гонодотропин релизинг гормонлари (GnRG) орқали гипофизнинг олдинги бўлагида лютеинловчи гормон (LG) ва фолликула стимулловчи гормонлар (FSG) синтезланишини бошқариб туради. Улар эса, ўз навбатида, тестестерон синтези ва сперматозоидлар шаклланишини назорат қилади. Тестестерон қайтар механизм туфайли LG, FSG ва гипоталамусдан ажраладиган гонодотропин релизинг гормонларининг синтезини ингибирлайди, яъни тўхтатади.

    Агар организм ўсмир 16 ёшда бўлса ва бу система энди шаклланаётган бўлсачи? Тасаввур қиламиз, биз организмга тестестероннинг аналогларини киритдик ва улар LG ва FSG’ларнинг табиий ажралиб чиқишини тўхтатади. Содда қилиб айтганда, биз организм ўзи ишлаб чиқариши керак бўлган гормонларни ташқаридан киритиб, организмни дангаса қилиб қўямиз. Демак, қанчадир вақт ўтгандан сўнг бу без, аъзонинг организмга кераги бўлмай қолади. Чунки унга керакли гормон ташқаридан кириб турибди. Энду бу органлар ёки безлар керакли ўлчамларгача катталашмайди ва атрофияга учраб кетади ва бу йигит бутун умр шу гормонларни қабул қилишга маҳкум бўлиб қолади. Яна бир муаммо — ҳар қандай стероид гормонлар ўсиш зонасини бекитади. Стероид гормонларни асоссиз қабул қилган йигитларда нафақат бўй, балки жинсий олат ҳам ўсишдан тўхтайди.

    Яна бир гап: ўсиш учун ўзбошимчалик билан гормонларни қўлламанг. Бу авваламбор хавфли ва мантиқсиз. Тестестерон қабул қиладиган эркакларда простата бези ўсмаси хавфи ортиши исботланган. Ўсмирлигидан бошлаб уларни қабул қилаётганларда эса бу кўрсаткич бир неча баробар кўтарилиб кетади.

    Энди кўп гапирилмайдиган миянинг шаклланиши ҳақида гаплашамиз. У бутун умр давомида шаклланиб боради. Бизни эса мия пўстлигининг перефронтал қисми шаклланишининг тугаш вақти қизиқтиради. Охирги маълумотларга кўра, у 24–25 ёшгача шаклланиб бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу бўлак диққат, мулоҳаза қилиш, ўзини тутиш, эмоциялар, танқидий фикрлаш ва режалаштиришга жавоб беради. Агар биз шу зонани шаклланишига қўйиб бермасак нима бўлади? Тўғри, юқоридаги функцияларни бажарадиган мия бўлаги «ишдан чиқади». Бунинг асорати эса йигитча умрининг охиригача давом этади. Андрогенлар тўғридан-тўғри перефронтал пўстлоққа таъсир кўрсатмайди, чунки у ерда эстродиол ва тестестеран учун рецепторлар йўқ. Лекин бу зона андроген рецепторлари мўл бўлган медиал гипоталамус билан боғланган. Ўртадаги алоқани бузиш орқали сиз кележакда ўзнингизга кўплаб муаммоларни орттириб оласиз. Андрогенлар курсини врач кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан қабул қилиш ўта хавфли. Ўзи ким айтди стероидлар хавфсиз деб? Расмга қараймиз, бу ерда барча ножўя таъсирлари чиройли қилиб берилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фармацевтик препаратларни профессионал спортда юқори натижаларга эришиш мақсадида қўлланилди деб оқлаш мумкиндир. Лекин кундалик ҳаётда «ўзи учун» спорт билан шуғулланаётган, гормонал тизими билан боғлиқ муаммолари бўлмаган ёшларнинг икки-учта чиройли расм учун асоссиз равишда гормонал препаратларни қабул қилишларини оқламайман. Соғлик, гормонал тизим бебаҳо, айниқса ўғил бола учун. Уни асраш керак. Актив спорт ва фитнес профессионал бўлмаган инсон учун вақтинчалик машғулот эканлигини ҳисобга олсак, вақтинчалик шуҳрат учун анаболик стероидларни қабул қилиб, ўз соғлиғига зарар келтириб, қариш жараёнини тезлаштириш ақли ноқиснинг иши эканлигини англаш мумкин. Улар ўртасида кенг тарқалган шундай миф бор: курсдан кейин осма дори олиб қонимни ювиб ташласам зарари бўлмайди. Йўқ. Ундай эмас. Бу гормонлар ҳужайра даражасида таъсир қилади. Сиз вена орқали литрлаб инфузия қуйиш билан фақатгина қон томирлар ичида айланиб юрадиган суюқлик ҳажмини ошириб берасиз. Ҳеч қандай дори қабул қилинган гормонларни танада ювиб чиқиб кетмайди.

    Андрогенлар ва анаболик стероидларни қўллайдиган инсонлар сони йил сайин геометрик прогрессия кўринишида ортиб бормоқда. Бунинг сабаби эса оддий дангасаликдир. Кўркам танага қисқа вақт ичида эга бўлиш хоҳиши. Соғлиқ ҳақида унутиб тезроқ атлет формасини олишга шошилишади. Бу аҳмоқона иш. Яна бир сабаби «ёки сен кучли бўлиб ҳаммани бошқарасан, ёки бутун умр лапашанг бўлиб қоласан» деган фикр. Соғлигинингизни хавф остида қўйиб, бу нотўғри фикрга қўшилишингизга арзийдими? Йўқ, арзимайди. Тўғри, кутиш ҳеч кимга ёқмайди, лекин кутиш керак. Ақлингизни йиғинг. Ишонинг, соғлиқ билан боғлиқ муаммоларингиз бошланганда, бепушт тамғаси урилганда ташқи кўриниш, чиройли мускуллар бир чеккага чиқиб қолади. Физик форма информацион асрда иккинчи планга ўтиб бўлди. Буни тан олинг, ўқинг, ўз устингизда ишланг, спорт билан шуғилланинг, лекин анаболик стероидларсиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    14.03.2019, 12:37   Изоҳ (0)   46954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Исроил Фаластин уйларини ҳарбий базаларга айлантирмоқда

    Дунё | 20 июн, 21:05

    Биз ҳар доим нотўғри сақлаб келган 12 маҳсулот 

    Маслаҳатлар | 20 июн, 20:50

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.