Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётган Афғонистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурийни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Афғонистон элчисининг самарали фаолияти қайд этилди ва икки томон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси юксак баҳоланди.
Вазир Ўзбекистоннинг Афғонистон билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, афғон муаммосини ҳал қилиш ва муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Сайид Шаҳобуддин Тимурий ўз навбатида Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли бажарилишида яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлигини билдирди.
Изоҳ (0)