• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Навоийдаги Давлат хизматлари маркази ва ички ишлар бўлимини бориб кўрди

    Президент Шавкат Мирзиёев фаоллар йиғилишидан сўнг Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Марказда электрон навбат тизими жорий этилган, фуқароларга юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Нотариал хизматлар, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш, паспортни расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқалар шу ернинг ўзида амалга оширилади.

    Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончаси, кафе, китоб жавонлари, бепул Wi-Fi ташкил этилган. Бу ерга келганлар улардан фойдаланиб, кутиш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.

    Марказга келолмайдиган ҳамда олис овул ва маҳаллаларда яшайдиган аҳоли учун махсус транспортларда жойларга чиққан ҳолда хизмат кўрсатилади.

    Президент Халқ қабулхонасининг марказдаги бўлимига кириб, ходимлар билан суҳбатлашди. Аҳоли қандай масалалар бўйича мурожаат қилаётгани билан қизиқди.

    Шу ерда Навоий вилоятида тадбиркорлик, кичик бизнес ва ҳунармандликни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хусусан, эксперимент тариқасида «Навоий – тадбикорлар вилояти» лойиҳаси амалга оширилади. Бунда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказишда давлат божи икки баробар камайтирилади. Қатор хизмат кўрсатиш соҳаларига имтиёзлар берилади.

    Давлат раҳбари марказда тадбиркорлар учун хизматларни кенгайтириш, хусусан, уларга ер ажратиш, қурилишга рухсат олиш каби жараёнларни интеграциялаш бўйича кўрсатмалар берди.

    Президент Навоий шаҳридаги 3-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди.

    Бу ерда яратилган шароитлар, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

    Давлат раҳбари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан мулоқотда аёлларнинг турмуш шароитларини ўрганиб бориш, дарду ташвишларига кўмак бериш зарурлигини таъкидлади.

    - Агар жамиятимизни адолатга ишонтирмоқчи бўлсак, аввало, хотин-қизларнинг ишончини қозонишимиз, уларни асрашимиз керак. Аёлнинг яшаш тарзи, дунёқараши оила муҳитини белгилайди. Бу фарзандлар тарбияси учун жуда муҳим, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Президент ички ишлар бўлимидаги ситуацион марказни кўздан кечирди. Жамоат хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган дастурий маҳсулотлар яратиш, жиноятчиликни турлари бўйича таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берди.

    Шунинг билан Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди.

    13.03.2019, 19:02   Изоҳ (0)   23790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви кескин камайди

    13.03.2019, 18:49

    Самарқандда мактабда ўқимаганлар аттестат олиши учун имтиҳонлар ташкил қилинади

    13.03.2019, 18:36

    Тошкент яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтингида Душанбени ортда қолдирди

    13.03.2019, 18:23

    «Янгиобод» турбазаси иши бўйича суд бошланди

    13.03.2019, 17:14

    Ўзбекистонда музли қояга чиқиш бўйича чемпионат ўтказилди

    13.03.2019, 16:53

    Фото: Фарғонадаги яшил чироқда ҳам пиёдаларни қўйиб юбормайдиган ҳайдовчилар

    13.03.2019, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.