Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2019 йилнинг май ойида Шали шаҳрида 20 минг кишига мўлжалланган масжид очилади, деб хабар берди «ТАСС».

Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг ВКонтакте’даги саҳифасида маълум қилган.

«Шали шаҳрида Европанинг энг йирик масжидининг қурилиш майдонига ташриф буюрдим. 20 минг кишига мўлжалланган масжид Россия ва дунёнинг ҳақиқий марвариди бўлади», — деган у.

Масжид «Шали-Сити» кўп қаватли бинолар яқинида жойлашган беш гектардан зиёдроқ майдонда қурилмоқда.

Масжиднинг бурчакларида ҳар бирининг баландлиги 63 метр бўлган тўртта минора бўлади, масжид гумбазининг баландлиги эса 43 метрни ташкил этади. Унинг атрофи 12 та фавворалар билан безатилади.

Масжид қурилиши 2012 йилда бошланган.

Аҳолининг талабига биноан унга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров номи берилади.

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Фото: ВКонтакте

Изоҳ
Асосий янгиликлар