Швецияда рассомлар Саймон Голдин ва Якоб Сеннеби ҳеч қачон ҳеч нарса қилиши керак бўлмаган бир умрлик ишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Рассомлар аллақачон 650 минг долларни ташкил этадиган ва ўсиб борадиган «бир умрлик иш ўрни» жамғармасини яратган. Ишга кирган одам Гетеборг шаҳридаги вокзалда жойлашган «иш жойи»га белгиланган вақт ичида келиши ва «иш куни охирида» кетиши керак.
Шунингдек, ишга кирган одам истаган машғулоти билан шуғулланиши мумкин. Тажриба 120 йилга мўлжалланган, ишга фақат бир киши қабул қилинади, лекин у ишдан бўшаса, унинг ўрнига бошқа одам ишга олинади. Рассомлар ишчи таътил ва нафақа учун кўп пул топаман деб қийналмаслиги учун юқори маош таклиф қилмоқда. Вакансия 2025 йилда очилади.
Бу билан Саймон Голдин ва Якоб Сеннеби ҳеч бир иш қилмай бир умр ойлик оладиган инсон ҳақида афсона ёки мем яратиш ниятида.
Изоҳ (0)