Пайариқ шаҳридаги «Мустақиллик» МФЙда яшовчи Суннат Мардонов хонадонида қўзичоқ туғилди, деб ёзади «Zarnews».

Фото: «Zarnews»

Унинг бир томонида «Аллоҳ» деб ёзилган. Туман бош имом хатиби Мансур ҳожи Абдуҳолиқовнинг таъкидлашича, иккинчи томондаги ёзувнинг таржимаси ҳозирча ноаниқ.

«Бу хабарни эшитган одамларнинг ташрифидан хонадон аҳли хурсанд», — дейилади хабарда.

Фото: «Zarnews»