Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ҳамда бир қатор санъаткорлар ва масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда Наманган вилоятнинг мусиқа ва санъат мактабларида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатҳулла Маъсудов, Фарҳод Абдуллаев, Самандар Ҳамроқулов ҳамда «Ниҳол» мукофоти совриндори Малика Эгамбердиевалар Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабларига ташриф буюрди.
Ташрифлар доирасида истеъдод эгалари билан самимий ижодий учрашув ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги томонидан Озодбек Назарбеков бошчилигида Наманган шаҳар Маданият марказига ўзбек халқ чолғу созлари совға қилинди.
Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳовлисига бугунги ёш ниҳоллар куни келиб чинорларга айлансин дея яхши ният билан ёшлар билан биргаликда кўчатлар экилди.
Изоҳ (0)