Президент фармойишига асосан Равшанжон Насимов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.
Равшанжон Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда инспекторликдан бошлаб, Самарқанд вилоятининг бир қатор солиқ инспекцияларида бошлиқ, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
У янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.
Изоҳ (0)