Нидерландиянинг agrosаноат соҳасидаги 45 дан ортиқ корхонаси вакилларидан иборат қишлоқ хўжалиги савдо миссияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дарё»га Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Делегация ташрифи доирасида 12 март куни Тошкентда, 14- март куни Наманганда агробизнес-форум ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Миссия таркибидан экинлар, чорвачилик, иссиқхоналар, боғдорчилик ва бошқа шу каби соҳаларда фаолият юритадиган корхоналар ўрин олган.
Фавқулодда ва мухтор элчи Рене Жонс-Босс бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозори ва бизнес юритиш шартлари мавзусида B2G форматида ўзбек-нидерланд музокараларида иштирок этади.
Учрашувлар ва форумдан ташқари меҳмонлар AgroWorld Uzbekistan – 2019 кўргазмасида иштирок этади, шунингдек, Наманган вилоятилаги қишлоқ хўжалиги объектлари билан танишади.
Изоҳ (0)