Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи давомида илгари сурилган «Наманганни Ўзбекистондаги энг китобхон вилоятга айлантирамиз!» деган ташаббусига жавобан Наманган муҳандислик технология институтида «Ҳар бир қизга бир китоб» акцияси ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га институт матбуот хизмати хабар берди.
Хотин-қизлар байрами арафасида институтда фаолият юритаётган 200 нафардан зиёд аёл профессор-ўқитувчи, ходима ҳамда мингдан ортиқ талаба қизга байрам совғаси сифатида ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан иборат бадиий китоблар тақдим этилди.
Эрта тонгдан институт дарвозаси олдида талаба йигитлар хотин-қизларни қўлларида гул ва китоблар билан кутиб олди.
— Институт маъмуриятининг ташаббусидан хурсанд бўлдик. Дугоналарим билан хонадонимизга янги китоблар олиб қайтдик, — дейди институт магистратура босқичи талабаси Мухтасар Исмоилова.
Изоҳ (0)