2019 йил 28 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри А.Навоий мавзесида яшовчи, Қўқон Автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. шу мавзеда ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Р.И. касалхонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан У.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)