9 март куни соат 17:30 да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлимига хабар келиб тушди, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.
Хабарда маълум қилинишича, 23 январь куни соат 17:00 да 48 ёшли масъулияти чекланган жамият раҳбари Бобир Б. ва 64 ёшли Левон Е. 43 ёшли Маъмура Г.га 2 дона бриллиант харид қилишни таклиф этган. Бриллиант сифатида эса ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган иккита қора тошлар кўрсатилган. Олди-сотди вақтида жабрланувчидан 15 минг АҚШ доллари олаётганда улар қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра, тошлар қимматбаҳо ҳисобланмайди ва ҳеч қандай қийматга эга эмас.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модаси 4-қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)