• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Самарқанддаги мактаб-интернатининг тарбияланувчиси Суҳроб Омонов «Садинов иши» олдиндан режалаштирилганлигини айтди

    2019 йилнинг 5 март куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси Ўткир Мамадалиев раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида Самарқанддаги 64-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг собиқ директори Шуҳрат Садинов, тарбиячилар Шерзод Очилов ва Зухриддин Салимов суд залидан озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик. Апелляция судининг якунида, биринчи инстанция суди ҳукмига кўра 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Садиновнинг жазоси енгиллаштирилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўатев Самарқанддаги мактаб-интернатдаги даҳшатлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлиги юзасидан журналистик суриштирув олиб бормоқда.

    Суд ажримига кўра Самарқанддаги 64-махсус мактаб-интернатига 2018 йилнинг 25 июнь куни келган Суҳроб Омонов Шуҳрат Садинов билан боғлиқ ҳолат аслида уюштирилганлигини айтиб ўтди.

    14 ёшли Суҳроб Омоновнинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг июль ойида мактаб-интернати билан боғлиқ болаларни қийнаш, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш каби ҳолатларни ОАВда тарқалиши мактаб-интернати тарбиячиси Сайёра Мансурованинг олдиндан белгиланган режаси ва буюртмаси асосида амалга оширилган.

    – Интернатга келганимдан сўнг Сайёра Мансурова мени олдига чақириб, қачон келганлигимни, қўлимдан қандай иш келишини сўради, — дейди Суҳроб Омонов. – Мен бу ерга келганимга 2–3 кун бўлганлигини айтдим. Сайёра опа ўша вақтда мактаб-интернат ҳовлисидаги тошларни тозалаётган гуруҳни видеога олиб беришимни сўради. Мен эса у киши берган телефонга ҳолатларни видеога олиб бердим.

    Суҳроб Омоновнинг айтишича, мактаб-интернат тарбиячиси Сайёра Мансурова унга ўзини касалликка солиб, йиқилиб, ходимларни қўрқитишини буюрган. Топшириққа кўра Омонов оғзидан кўпик чиқариб, ўзини тутқаноққа тушгандай кўрсатган.

    – Охир-оқибат тарбиячилар «шантаж» қилаётганлигимни билиб қолишди. Алдамасдан тўғрисини айт дейишди. Сўнг мени шифокорга олиб борди. Эрталаб туриб мени олиб борган тарбиячимга ҳаммасини айтиб бердим, – дейди Суҳроб Омонов.

    Олиб борилган журналистик суриштирув жараёнида маълум бўлишича, ўзини тутқаноқ ҳолатига солган Суҳроб Омоновни шифокорлар турли хил дорилар билан ўзига келтиришган. Аслида соппа-соғ бўлган Омонов кучли уколларнинг оғриғига чидай олмай охири ҳақиқатни айтишга мажбур бўлган. Суҳроб Омонов махсус мактаб-интернатига комиссия келганлигини Сайёра Мансуровага айтиб, қилган ишидан қўрқаётганлигини билдирган. Сайёра Мансурова уларга эътибор бермай кузатиб юришини топширган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Эртаси куни ҳамма жойни ички ишлар ходимлари босиб кетди. Мен Сайёра опага бегона одамлар келганлигини, қўйилган камераларни йиғиштириб олайми деб айтдим, — дейди Суҳроб Омонов. – Сайёра Мансурованинг топшириғига кўра мактаб-интернатининг кутубхонаси, директор хонаси, Жасур исмли тарбиячининг хонаси, болалар телевизор кўрадиган хона, ошхонадаги гулларнинг орқасига кузатув камераси (жучок) қўйиб чиққан эдим. Комиссия келганидан сўнг видеокамераларни Сайёра Мансурованинг ўзи йиғиштириб олишини айтди.

    Маълум бўлишича, Мансурова ўз режаларини амалга ошириш учун Суҳроб Омоновга муддатидан аввал уйига қўйиб юборишни ваъда берган. Аввалига мактаб интернатидан кетишига ишонтирган Мансурова ҳаттоки Омоновга таҳдид ҳам қилган.

    – Сен мени топшириқларимни бажарсанг, мен сени айтганингни қиламан, Қилмасанг уйдагиларингни ўлдириб юбораман деб таҳдид қилди. Мен қўрқиб хўп дедим, — дейди Суҳроб Омонов. – Кейинчалик Имо орқали мени ким биландир гаплаштириб қўрқитди. Соқолли, қорароқдан келган одам шу опангни айтганини қилмасанг уйдагиларингни отиб ташлайман деди. Мен қўрққанимдан Сайёра Мансурова берган топшириқларни бажараман деб айтдим. Мен у одамни аввал кўрмагандим. Фақат Имо орқали кўрганман.

    Суҳроб Омоновнинг айтишича, Сайёра Мансурова директорни йўқотиб, ўзи директор бўлишни режалаштирган. Қолаверса, 2017 йилда қандайдир масала учун Шуҳрат Садинов билан келишолмай қолганлиги учун аламини олиш мақсадида шу ишларни қилган. Бунинг эвазига эса Омонов муддатидан аввал уйига кетиши лозим бўлган.

    – Мен Сайёра Мансурова берган барча топшириқларини бажардим. Аммо у киши менга берган ваъдасининг устидан чиқмади. Мени уйимга юбормади. Аксинча, мен сенга ҳеч қандай топшириқ берганим йўқ деб ўзини олиб қочди, — дейди Суҳроб Омонов. – Уйимга жўнатмаяпсизку деб айтганимда, тўхта, ҳали вақти келади. Вақти келганда мен сени жўнатаман деб айтди. Охири тез ёрдам орқали шифохонага олиб кетганда тарбиячимга бўлган воқеаларни айтиб бердим.

    Суҳроб Омоновнинг айтишича, у Сайёра Мансуровадан Шуҳрат Садинов ишдан кетганидан сўнг уйига жўнатишини сўраган. Аммо Мансурова мен сенга бу ишни қилдирганим ҳам йўқ, ҳеч қандай ваъда ҳам берганим йўқ деб, айтган гапини тан олмаган. Сени далил исботинг йўқ, ҳеч нима қила олмайсан деган.

    Суҳроб Омонов биринчи инстанция судида бўлиб ўтган воқеаларни тўғрисини айтганлиги учун ҳатто тазйиққа ҳам учраган. Бу борада биринчи инстанция суди ҳайъатига ҳам айтган. Аммо унинг мурожаати эътибордан четда қолдирилган.

    – Биринчи инстанция судининг охирги кунидан сўнг Алишер Абдуллаев деган мактаб тарбияланувчиси мени чеккага чиқариб урди. Нега ураяпсан десам, сен аралашма, бўлган воқеани билмайсан деб менга пўписа қилди, — дейди Суҳроб Омонов. – Сен «спалний»га кирсанг гуруҳ билан «напарни» қиламан деди. Урганидан сўнг йиғлаб ўтирганимда мени судга олиб борган тарбиячи нимага йиғлаяпсан деди. Алишер Абдуллаев урганлигини айтдим.

    Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Садиновнинг адвокати Амриддин Содиқов ҳам тарбиячи Сайёра Мансурова 2018 йил июль ойида бир неча собиқ тарбиячилар, айрим тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари билан келишган ҳолда Шуҳрат Садиновга нисбатан ғараз мақсадда, туҳмат ва сохта далиллар билан республика ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят хати уюштирганини маълум қилганди.

    «Дарё» таҳририяти «Садинов иши» бўйича журналистик суриштирувни давом эттирмоқда. Тез орада апеллация судида Шуҳрат Садиновга қарши кўрсатма берган Бобур Салимовнинг иқрори ҳамда Бухоро шаҳридаги истироҳат боғида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, 64-махсус мактаб-интернатининг собиқ ўқувчиси Беҳруз Жумақулов билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    12.03.2019, 11:41   Изоҳ (0)   42030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Равшанжон Насимов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    12.03.2019, 11:30

    Покистон ҳаво ҳудудининг ёпилиши авиачипталар нархи қимматлашишига олиб келиши мумкин

    12.03.2019, 10:58

    Андижондаги бўёқ заводида ёнғин юз берди. Damas ва MAN машиналари ёниб кетди (фото)

    12.03.2019, 10:47

    Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди

    12.03.2019, 10:23

    Интернет трафиги ўғирлаган 20 ёшли андижонлик «хакер»га ҳукм ўқилди

    12.03.2019, 09:41

    ДХХ Тошкентдан Бухорога 8 мингдан ортиқ «Трамадол» таблеткасини олиб кетаётган шахсни қўлга олди

    12.03.2019, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.