Линкольн лақабли 3 ёшли Нубия эчкиси АҚШнинг Вермонт штатидаги Фэр-Хейвен шаҳрининг мэри этиб сайланди, дея хабар беради ForumDaily. Линкольн бир йил давомида омма олдида чиқиш қилади.
Эчки махсус сайловда уч овоз билан Сэмми лақабли итни ортда қолдирди.
Фэр-Хейвенда мэр сифатида одам танланмайди.
«Дастлаб биз буни мактабдаги ўйин майдончасидан ташқари маблағ йиғувчи восита сифатида ишлатдик, аммо у болалар учун фуқаролик таълимида кичик дарсга айланди. Шаҳар ҳаётида иштирок этинг», — дейди шаҳар менежери Жо Гантер.
Нью-Йорк штати билан чегарада жойлашган Фэр-Хейвен аҳоли яшаш пунктида 2500 киши яшайди.
Изоҳ (0)