Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости ходимлари йирик миқдорда металл маҳсулотларини мамлакатга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди. Бу «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Пойтахтда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири томонидан божхоначиларга тақдим этилган ҳужжатларда қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди вагонларида металл чиқиндилари олиб келинаётганлиги кўрсатилганди. Аммо вагонлардаги юклар инспексион кўрик мажмуаси орқали божхона назоратидан ўтказилганда тайёр металл маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ушбу 4 турдаги тайёр металл маҳсулотларининг умумий қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлиб, оғирлиги салкам 123 тоннани ташкил қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)