Косонсой туманида Наманган, Фарғона ва Андижон вилояти ёшлари учун 5 гектар ҳудудда минтақавий «Ёшлар оромгоҳи» қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари Наманганга ташрифи чоғида ёшлар учун оромгоҳ қуришга кўрсатма берган эди. Шундан сўнг лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳудуд қайта қурилишга тайёрланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллиард сўм бўлиб, бир вақтнинг ўзида 210 нафар, йил мобайнида 12 минг нафардан ортиқ ёш қамраб олинади.
Тамал тоши қўйишга бағишланган маросимда таъкидланганидек, жорий йили Президент ташаббуси билан Наманганга бир миллионта китоб совға қилинади. Энди «Ёш китобхон» кўрик-танлови республика босқичини ҳам Косонсойдаги «Ёшлар оромгоҳи»да ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)