Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида шу йилнинг 7 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Саксонота маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой» йўлининг 26-км.да ҳайдаб кетаётиб, Навниҳол кўчаси рақамсиз уйда яшаган С.Ж.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада С.Ж. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Янгибозор қўрғони Марҳабо кўчасида яшовчи Р.Н. «ВАЗ-2102» русумли автомашинада содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар