«Реал» ҳимоячиси мавсум якунида «Ювентус»га ўтиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, 30 ёшли бразилиялик футболчи Турин клуби билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган. У «Ювентус»да йилига 12 млн евро ишлаб топади.
Аввалроқ Марселонинг ўзи «Реал» раҳбариятига «Ювентус»га ўтишни хоҳлаётганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
«Реал» эса Марсело ўрнига «Аякс»нинг аргентиналик ҳимоячиси Николас Тальяфикони олиб келиши кўзламоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)