Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нукус шаҳрида Президент мактаби қурилишининг бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов ва «Нуроний» жамғармаси республика кенгаши раҳбари Шарап Уснатдинов Президент мактабининг пойдеворига капсула қўйиб, мактаб қурилиш ишларини бошлаб берди. Янги мактаб Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда қурилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 февралда Шавкат Мирзиёэв «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Президент мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

Биринчи тўртта мактаб жорий йилда Нукус, Тошкент, Хива ва Наманганда очилиши белгиланган. Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?