26 февраль куни жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судида судланувчи Ш.Умаровга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди матбуот хизмати маълим қилди.
Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Д.Солиев Ш.Умаровни 2018 йил 11 ноябрь куни соат 01:30 ларда Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли маст ҳолдаги фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига олиб келган вақтида унга фаол қаршилик кўрсатиб, бурунига боши билан бир маротаба уриб, ҳақоратлаган. Шунингдек, унинг хизмат кийимининг чап томон погонини узиб ташлаган. Зарафшон шаҳар суд-тиббий экспертиза бюросининг хулосасига кўра,Ш.Умаров инспектор Д.Солиевга «енгил тан жароҳати» етказган.
Суд судланувчининг ўз айбига иқрорлигини, ЙПХ инспектори Д.Солиевга нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати бўлмагани, жабрланувчидан кечирим сўрагани, бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
Изоҳ (0)