• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Блогерлар депутатнинг таклифига қарши. Германиядан бир масалада олдинда эканмиз. Ижтимоий тармоқлардаги трендлар

    Ҳафтанинг биринчи ярмида ижтимоий тармоқда рўй берган асосий воқеалар билан навбатдаги дайжестимизда танишишингиз мумкин.

    Ёш болали оналар четга чиқмасин...ми?

    Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгаши депутати Марҳабо Қурбонова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифини билдирди.

    Бу таклиф тармоқда ҳайрат билан кутиб олинди, дейлик, пост ва изоҳлар тахминан мана бундай кўринишда:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Бу мавзу ҳақида фикр сўраб ўзбек блогерларига муроожаат қилдик. Демак, янги рукнимиз — «Блогер фикри».

    Бу, аввало, инсон ҳуқуқларига зид. Қолаверса, муаммонинг ечими эмас, балки янги муаммоларнинг боши бўлади. Умуман, охирги пайтларда эпатаж таклифлар билан оғизга тушиш урф бўляпти. Биров амма-ю тоғаваччалар орасида никоҳни тақиқлаш таклифи билан, яна биров аёлларни юрт қамоғига тиқиш таклифи билан оғизга тушяпти. Бу таклиф ўтмаслигини билишади, аммо уларни ҳамма таниб олади. Худди журналистларга қасам ичиришни таклиф қилган журнал бош муҳарриридек.

    Реал ишлар қилайлик ё жим ўтирайлик.

    Шаҳноза Тўрахўжаева (Telegram’даги «Блогер Шаҳноза» канали)

     
    Мен озод инсоннинг эркин ҳаракатланишини чекловчи ҳар қандай қоидаларга қаршиман. Халқимиз ўзи прописка, ОВИР деган чекловларда тўйиб бўлди. Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг четга чиқишини қонун йўли билан чеклаш орқали муаммони ечиб бўлмайди. Депутатлар, аввало, ана шу муаммони юзага келтирган сабабларни бартараф этишни ўйлаши керак.

    Давронбек Тожиалиев (Ўзбекистондаги энг катта онлайн кутубхона — «Ziyouz.com» сайти)

     
    Таклифга қўшилмайман.

    Дейлик, ушбу таклифни берган Марҳабо Қурбонованинг вояга етмаган фарзандлари бор. Конференцияга чақириб қолишди чет элга. Ёки ишбилармон аёл, ҳамкорлари билан учрашиши керак. Ёки даволангани кетмоқчи. Бундай сценарийларнинг миллионлаб шакли бор. Берилган таклиф барчасини инобатга олганмикан?

    Негадир бизда нуқул шунақа. Ҳар қандай муаммонинг ечими - чеклов ёки жазо. Рационал ёндашув йўқ.

    Умид Ғафуров (Telegram’даги «Troll.uz» канали асосчиси)

     
    Бу масалага бир тарафлама ёндашиб бўлмайди. Ўзбекистон шароитида 3-4 ёш болани боқиш учун етарли ойлик тўловчи иш ўринлари кам,бўлса ҳам эгали. Нафақа тўловлари ҳам жуда кулгили аҳволда. Бу қарорни таклиф қилганлар ё вазиятни аниқ билишмайди, ёки биз ҳам ишлаяпмиз деган ғоя билан таклиф қилишган. Болаларни боғчага 3 ёшдан қабул қилиш ҳам қанча аёлларни қийнади ва қийнаб келмоқда. Депутатлар халқни қийнайдиган қарорларни таклиф қилишдан тийилсалар бўларди.

    Абдулазизхон Акрамов (Telegram’даги @doridarmonlar канали асосчиси)

     
    Муаммо борлиги рост. Аммо тақиқлаш орқали мақсадга эришиб бўлмайди. Қайтанга касал баттар газак олади. Муаммога ечим топиш учун унинг оқибати билан эмас, сабаблари билан курашиш керак аслида.

    Жамшид Ниёзов (Telegram’даги Niyozov News канали асосчиси)

     
    Мен бундай чекловларга мутлақо қаршиман. Бундай чекловлар халқ овора бўлиб қийналишига сабаб бўлса, иккинчи тарафдан халқаро майдонда обрўйимиз тушишига сабаб бўлади. Бундай чекловларни жорий қилиш эмас, айнан шунга ўхшаган бошқа чекловларни ҳам мутлақо йўқотиш керак. Чунки бундай чекловлар мамлакат тараққиётга хизмат қилмайди, аксинча, оёғимиздан чалади.

    Ғайрат Йўлдош (Telegram’даги «Қизиқарли харита» асосчиси)

    Германияда асал қандай сотилади?

    Facebook’нинг бир гуруҳига қўйилган видеоролик кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Унда Германиянинг оддийгина чекка бир жойларидан бирида сотувчисиз асал сотиш будкаси тасвирланган. Будкада 5-6 идишда асал бор, нархи ёзиб қўйилган, кимга керак бўлса, тагидаги махсус тешикка 5 евро ташлаб олиб кетаверар экан. Бу видеони кўриб, Германия биздан 70-80 йил «орқада» экан, деб ўйладим. Эсингизда бўлса, Абдулла Қаҳҳор «Ўтмишдан эртаклар» асарида яйпанлик новвой эрталаб нонларини кўчага қўйиб қўйишини, кимга нон керак бўлса, нонни олиб, сават устига пул қўйиб кетаверишини ёзган эди.

    Ҳақиқатан, ўтмишдаги ота-боболаримиз мана шундай инсонлар бўлган. Видеони кўриб, балки бизда ҳам эксперимент қилиб кўриш керакмикан, деб қолдим шу борада. Ишонч иймоннинг асоси, дейилганку ахир, бир-биримизга ишонайлик.

    Facebook’да кўтарилган бошқа мавзуларга қисқача тўхталамиз.

    Мубашшир Аҳмад

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Ажрашганимиздан бери қўнғироғини кутаман... жавоб бермаслик учун.

    * * *
    Абдуқодир Мўминов

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Шундай қилиб, бу демократиями ёки баҳорнинг бошланишими. Нима дейсизлар, нимаси ўзига ярашипти бунинг?

    Одам ажратиш деманг-у, шунақаларни кўрсам, «битта сатил-челак кийиб олмапти-да бошига» дегим келади.

    Маълумот учун: бу каби юрувчилар илк маротаба Францияда пайдо бўлган. Яъни, никоҳсиз туғилган ва вояга етган ўсмирлар ўзини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ололмагани (ундайларга берилмаган...) учун шу каби бир гала ёшлар тўдаси ўзининг шимларини ва кўйлакларини худди шундай йиртиб олиб, ҳар хил таранг-турунг, очиқ-сочиқ кийиниб, турли-туман бачкана бўяниб, ноодатий ҳаракатлар қилиб намойиш ўтказишган. Мақсади жамиятда никоҳсиз туғилганлар ҳам ҳамма қатори имкониятлардан фойдаланишга эриша олиши бўлган.

    ПС: Шундай қилиб, мана қандай одамлар буни «мода» қилиб юборган, кимлардир буни кўзга ташланиб туриш учун шундай кийиниб юришни одат қилмоқда энди...

    * * *

    Мавлон Марасулов

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Баъзида ўсишингга оғзинг халақит беради.

    * * *

    Facebook’нинг «Халқ билан мулоқот» гуруҳига қўйилган сурат ҳазил-мутойиба билан катта қизиқиш уйғотди. Белгини ўрнатганлар ноодатий тарзда ёндашгани улар мақсадига етишига хизмат қилиши аниқ, офарин, ғоя муаллифлари!

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    * * *

    Эртага Халқаро-хотин қизлар байрами. Шу мавзуда Facebook фойдаланувчиларидан бири ўйга толдирувчи бир пости 600 га яқин лике тўплади.

    Бобур Пайзибоев

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ҳамманики эмасми???? #8_март

    Аёлларга эҳтиром уларнинг бойлиги, мавқеига қараб кўрсатилмаслиги керак!

    Кўчаларимизни, шаҳримизни озода қилаётганлар, айнан улар кўпроғига лойиқ эмасми? Ҳаммамиз ухлаб ётган пайтимизда улар кўчаларимизни тозалаб қўйишади! Нега улар эътибордан четда қолишади ҳар доим?

    Ҳақиқатан, ҳар бир аёл биз учун азиздир, байрам барча аёлларники. Фурсатдан фойдаланиб, барча аёлларимизни, барча касб ва соҳадаги аёлларимизни байрам билан табриклаймиз. Бахтимизга соғ бўлинг, дея бугунги дайжестимизни якунлаймиз.

    Исроил Тиллабоев тайёрлади.

    07.03.2019, 10:45   Изоҳ (0)   19228
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    7 март куни Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати қисман чекланади

    07.03.2019, 10:40

    Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

    07.03.2019, 09:30

    Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади

    07.03.2019, 08:50

    Ўзбекистонда Зулфия номидаги давлат мукофоти таъсис этилганига 20 йил тўлди

    07.03.2019, 08:35

    ТИВ: Ставрополда юз берган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

    07.03.2019, 08:15

    Қонунчилик палатасидаги «Ҳукумат соати»да аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммолар муҳокама қилинди

    06.03.2019, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.