Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова Москва — Тошкент рейси давомида йўловчи аёллардан бирига тез тиббий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учиш вақти Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг тоби қочди — бирданига қорни кучли оғриб қолди. Самолёт овоз кучайтиргичи орқали шифокор кераклиги эълон қилинди ва Скворцова ёрдамга шошилди.
Вазир вазиятни ҳаёт учун хавфли эмас деб топди ва ўзи доим олиб юрадиган аптечкадан дори-дармонлар олиб келди. Уларни қабул қилгандан сўнг йўловчи аёлнинг ҳолати яхшиланди.
Эслатиб ўтамиз, Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова бошчилигидаги делегация бугун, 6 март куни Ўзбекистонга келди.
Изоҳ (0)