Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Японияда Токио туман суди 1 миллиард иен (9 миллион долларга яқин) эвазига Renault—Nissan—Mitsubishi автомобиллар альянсининг собиқ раҳбари Карлос Гонни гаров эвазига қўйиб юборган, дея хабар беради «Новая газета».

Карлос Гонн.

Карлос Гонн.
Фото: Global Look Press

Гон ноябрь ойининг ўрталаридан (107 кун) қамоқхонада бўлган ва бу унинг ҳимояси томонидан жазо чорасини ўзгартириш учун учинчи илтимос бўлган. Гон молиявий ҳуқуқбузарлик бўйича ҳибсга олинган.

Nissan вакиллари томонидан Гонни компаниянинг активларини шахсий мақсадлари учун ишлатганлиги, шунингдек, даромадлари тўғрисидаги маълумотларни Токио фонд биржаси учун ҳисоботларда кам қилиб кўрсатгани маълум қилинган. Декабрь ойида суд уни ҳибсга олишни рад этганидан сўнг, унга молиявий зарарни Nissan ҳисобидан ундириб олиш бўйича айблов қўйилган.

Гоннинг ўзи барча айбловларни инкор этади, унинг адвокати ҳибсга олишни бир томондан Renault бошқа томондан Nissan ва Mitsubishi ўртасидаги корпоратив низоларнинг натижаси деб атади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди