Актёр Жонни Депп ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Эмбер Хёрдни ароқ бутилкаси билан унинг бармоғини кесиб юборганликда айблади, деб ёзади «Газета.ru».
55 ёшли Деппнинг айтишича, унинг 32 ёшли собиқ рафиқасининг Деппнинг ўзи 2016 йилдаги жанжаллардан бирида бармоғини кесиб юбориб, ундан оққан қон билан унга ҳиёнат қилишда гумонланган Билл Боб Торнтон исмини ёзган, деган гапи ёлғон эканлигини таъкидлаган.
«Мисс Хёрд мистер Деппнинг ўрта бармоғининг учидаги суякни кесиб юбориб, деярли бутунлай узиб юборган», — деб ёзилган ҳужжатда.
Хабарда айтилишича, Хёрд Жонни Деппга қарата бутилка отган ва у синиб, шиша бўлаклари Деппнинг бармоғини жароҳатлаган.
Изоҳ (0)