Ҳукумат қарори (191-сон, 05.03.2019-й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 79 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)