Венесуэла мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзининг Twitter’даги саҳифасида Венесуэлага қайтиб келганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
У айни пайтда ўзининг севимли ватанида эканлигини таъкидлаган. Гуайдо ҳукумат томонидан таҳдид қилинган ҳибсга олинишдан қутулиб қолди. У аэропортдан Каракасга бориб ўз тарафдорлари олдида митинг ўтказди.
«Венесуэладаги вазият яна аввалги сиёсий ҳолатига қайтди, ундан чиқиш бир неча ҳаракатларни амалга оширишдан тортиб фуқаролик урушигача бориши мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)