АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон 2020 йилги президентлик сайловларида қатнашмайди, дея хабар беради «Корреспондент».
«Сайловда қатнашмайман, лекин ишимни, ўз қарашларим ва сўзимни ўтказишда давом этаман», — дейди Клинтон.
Унинг сўзларига кўра, у Нью-Йорк губернатори ёки мери лавозими учун курашда иштирок этишни режалаштирмаяпти. Энди Клинтон ўз партиясига ёрдам беради, шунингдек, ёзувчилик ва бувилик ҳаётидан завқ олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда АҚШ президент сайловларида Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп ғолиб чиққан. У сайловчиларнинг 304 аъзосидан, Клинтон эса 227 нафаридан овоз йиққан.
Изоҳ (0)