Forbes L’Oréal косметика компанияси вориси Франсуаза Беттанкур-Майерсни дунёнинг энг бой аёли деб топди. Унинг оиласига компания акцияларининг 33 фоизи тегишли, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг мол-мулки 49,3 миллиард доллар баҳоланмоқда. Дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида у 14-ўринни эгаллади. Йил давомида унинг бойлиги 17 фоиз ёки 7,1 миллиард долларга ошди.
Олдинроқ Forbes Франсуазанинг онаси ва L’Oréal компанияси асосчисининг қизи Лилиан Бетанкурни дунёнинг энг бой аёли деб эътироф этган, бу рўйхатга у илк бор журнал рейтингларини эълон қилишни бошлаган 1987 йилда киритилганди.
Изоҳ (0)