Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган, халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур бўлган собиқ ҳибсхона бузиб ташланди. Унинг ўрнида нима қурилиши ҳозирча номаълум, деб ёзади Uz24.
Ҳукуматнинг 2018 йил 22 мартдаги фармойишига асосан пойтахтнинг Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш, бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланганди.
Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, инвестор топилса, кўп қаватли уй қурилади. Инвестор топилмаса, бино ўрнида дам олиш маскани қуриш режалаштирилмоқда.
Бузилган бино ўрнида нима қурилиши, Наврўз байрамидан сўнг инвесторлар учун ўтказиладиган очиқ эшиклар кунида маълум бўлади.
Мазкур ҳибсхона 2018 йилнинг январь ойида Зангиота туманига кўчирилган.
Изоҳ (0)