Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро З. Ботирова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган. Мурожаат Пастдарғом туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Халқ сўзи хабар берди.
Туман газ идораси томонидан З. Ботирова яшовчи хонадонга 3 900 000 (уч миллион тўққиз юз минг) сўм қарздорлик ҳисобланган. Бу қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланиб, далолатнома тузилганлигига қарамасдан, туман МИБ ходимлари томонидан бу ҳужжат эътиборга олинмаган ва қарзни тўлаш талаб этилган.
Вазият уч томон иштирокида ўрганилди. Газ ҳисоблагич кўрсаткичи асосида ҳамда тўлов патталари қайта ҳисоб-китоб қилинганда, фуқаронинг табиий газ истеъмолидан 65 600 (олтмиш беш минг олти юз) сўм қарзи борлиги аниқланди. Истеъмолчи ҳисобига ёзилган 3 834 400 (уч миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг тўрт юз) сўм асоссиз қарздорлик бартараф этилди.
Изоҳ (0)