Тошкент вилоятида собиқ турмуш ўртоғини ўлдириш учун 1 500 АҚШ доллари ваъда қилиб қотилликка одам ёллаган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
2019 йил 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б. Й ариза билан мурожаат қилиб, таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Д. А собиқ турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган Ш. Мни ўлдириши ҳақида топшириқ бериб, эвазига унга 1 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ваъда қилаётганлигини маълум қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ва вилоят Прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, буюртмачи Д. А учун собиқ турмуш ўртоғи Ш.М ўлдирилганлиги, қотиллик жинояти Б. Й томонидан содир этилганлиги саҳналаштирилиб, далил сифатида фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилади. Шундан сўнг буюртмачи Д.А ишни битирганлиги учун Б. Йга келишилган пулдан 400 000 сўмни бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Прокуратураси томонидан фуқаро Д.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Изоҳ (0)