Хабарингиз бор, GM Uzbekistan АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини бир йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди. Бу ҳақда «Дарё»га GM Uzbekistan АЖ Жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.
Компания кўп сонли харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда фоизсиз тўлов муддатини икки йилга узайтирди. Шунингдек кириб келаётган баҳор айёмлари муносабати билан акциянинг амал қилиш муддати ҳам 2019 йилнинг 21 март кунига қадар узайтирди.
Эндиликда харидор 215 миллион сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 миллион сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 миллион сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга.
Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5 фоиз миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2 фоиз миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунда автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича бўлади:
Tracker А/Т — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)
Tracker М/Т —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)
Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)
Malibu Turbo — 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)
Қайд этилишича, акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.
Изоҳ (0)