Австралиянинг Квинсленд штатида ўта ноёб турдаги — ярим ўхшаш эгизаклар туғилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, бир хил ёки монозиготали эгизаклар мавжуд бўлади. Улар бир сперматозоид томонидан уруғлантирилган тухум ҳужайраси икки қисмга бўлиниб, 100% ДНКга эга эмбрионларни ҳосил қилади. Ундан туғилган эгизакларнинг иккови ҳам бир жинсга мансуб бўлади.
Бундан ташқари, дизигота эгизаклар ҳам бор. Улар турли хил сперматозоидлар томонидан уруғлантирилган иккита алоҳида тухум ҳужайрасидан туғилади. Натижада ҳосил бўлган эмбрионлар ДНКнинг ярмини бўлишади ва эгизаклар турли жинсга мансуб бўлиши ва бир-бирига ўхшамаслиги мумкин.
Австралияда туғилган эгизаклар эса ярим ўхшаш эгизаклар бўлиб, бир тухум ҳужайра бир вақтнинг ўзида икки хил сперматозоид томонидан уруғлантирилган. Ҳар бир сперматозоид ўзида отадан турли генетик маълумот ташийди. Яъни эгизакларга онадан битта, отадан эса иккита турли хил ген ўтади. Ярим ўхшаш эгизакларда ўхшашлик 75% ни ташкил қилади.
Тиббиёт ходимларининг айтишича, бундай ҳол жуда кам содир бўлиб, эмбрионлар одатда узоқ яшамайди.
Изоҳ (0)