Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шу кунларда Telegram ижтимоий тармоғида маҳаллий блогер томонидан янгиланиб борувчи davletovuz каналида PayMe мобил иловаси Ягона умумреспублика процессинг маркази назорати остига ўтганлиги билдирилган. 28 февраль куни UzCard компаниясининг матбуот хизмати мазкур маълумотни рад этди.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

«Компаниямиз номидан расмий равишда ушбу хабарнинг асоссиз эканлигини тасдиқлаймиз. Бугунги кунга келиб, davletovuz каналининг муаллифи томонидан ҳавола этилган хабарноманинг тасдиғи сифатида юридик ҳужжатлар мавжуд эмас. Ягона умумреспублика процессинг маркази Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 29 та банк ва 40 дан ортиқ тўлов тизимига (тўлов агрегаторлари) процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, ЯУПМ тасдиқланган келишувга асосан банклардан комиссион тўловларни қабул қилиб келмоқда. Тўлов тизимлари эса, банклар билан шартнома тузиб, ўз фаолиятини олиб боради. ‘Конфиденциаллик тўғрисидаги келишувга’ асосан, ЯУПМ ҳамда UzCard банклараро тўлов тизими иштирокчилари иштирокида тасдиқланган комиссион фоизларга тегишли маълумотни омма эътиборига ҳавола этиш ҳуқуқига эга эмас», — дейилади компания хабарида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди