• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш тартиби белгиланди

    Ҳукумат қарори билан Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

    Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

    Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

    Низомга мувофиқ, уй жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларни ҳисобга олиш, навбатни белгилаш ҳокимликлар ва тасарруфида идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

    Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир кишига 16 квадрат метрдан, ногиронлар учун эса 23 квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.

    Қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб ҳисобланади:

    турар жойи бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойларда яшовчилар;

    ҳар бир оила аъзоси учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам майдон тўғри келадиганлар;

    ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар;

    қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан ортиқ оила бир бўлиб квартирада яшовчилар;

    айрим сурункали касалликларга чалинганлар;

    уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида 3 йил яшаётган фуқаролар.

    Қуйидаги фуқароларга аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой берилади:

    1941—1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;

    шартнома бўйича ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ёки исътефога чиққан ҳарбий хизматчилар;

    оғир сурункали касалликларга чалинганлар;

    16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлган оилалар;

    чин етим болаларни васийликка олган оилалар;

    уч нафар ва ундан кўп меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;

    ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари;

    кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар;

    болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган болалари бор оилалар.

    Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ҳокимликларнинг ҳисобга олиш ва турар жойларни тақсимлаш бўлимлари томонидан ҳисобга олинади.

    Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ариза беради ҳамда ариза 15 кунда комиссия томонидан кўриб чиқилади ва икки кунда фуқаро рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабардор қилинади.

    Уй-жойни бериш рўйхатдаги навбат асосида амалга оширилади.

    Қуйидагиларга навбатдан ташқари уй-жой берилади:

    уй-жойи табиий офат оқибатида яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;

    давлат болалар муассасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтган фуқаролар;

    ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилган фуқаролар;

    бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар.

    Фуқароларга берилган уй-жойлар санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши шарт.

    Бир хонага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади (эр-хотиндан ташқари).

    Давлат уй-жой фондидаги турар жойни бериш тўғрисидаги қарорга асосан 3 иш кунида фуқарога ордер берилади.

    Хизмат турар жойига берилган ордерга «хизмат турар жойи», аниқ мақсадли коммунал турат жойларига берилган ордерга «аниқ мақсадли коммунал турар жойи» деган қайд киритилади.

    Хизмат турар жойлари ўз меҳнат мажбуриятларига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшаш зарурат бўлган фуқароларга берилади.

    Меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам бекор бўлади. Шунга асосан ходим бир ойда уйни бўшатиши лозим.

    Қуйидагилар хизмат турар жойларидан бошқа турар жой берилиб кўчирилади:

    I ва II гуруҳ ногиронлари;

    1941—1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;

    ҳарбий хизматни ўтаётганда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

    ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

    тарбиячи ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

    ташкилотда камида 10 йил ишлаган ходимлар;

    ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

    ўзи ишлаган корхонадан пенсияга чиққан ходимлар;

    ходим вафот этганида унинг оила аъзолари;

    вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

    28.02.2019, 15:11   Изоҳ (0)   15779
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ Жанубий Кореяда комага тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

    28.02.2019, 14:50

    Сурхондарёда пул маблағларини ноқонуний яшириш ҳолатлари аниқланди

    28.02.2019, 14:45

    Сенат ялпи мажлиси: Ўзбекистонда аҳоли уй-жой шароитларини яхшилаш, коммунал хизматлар ҳамда йўл қурилишига доир вазифалар ижроси талаб даражасида эмас

    28.02.2019, 14:17

    Фарғонада Кореяга ишга юбориш важи билан фуқароларнинг 150 млн сўм пулини ўзлаштирган фирибгар ушланди

    28.02.2019, 14:08

    Ўзбекистонда ҳукумат аъзолари номзоди Қонунчилик палатасида маъқулланганидан кейин Президент томонидан лавозимга тасдиқланиши тартиби жорий этилди

    28.02.2019, 13:56

    Умида Солиҳбоева «Дори-дармон» АК бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    28.02.2019, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.