Британиялик сайёҳ тасодифан пойабзалида Австралиядан Шотландияга илонни олиб ўтди, дея хабар беради «The Guardian».
Шотландиялик Моера Боксолл Эдинбургга қайтгачгина чамадонини жойлаштираётганида пойабзалида судралувчини пайқаган.
Сайёҳнинг фикрига кўра, у илонни у билан ҳазиллашиб солиб қўйишган ўйинчоқ деб ўйлаган.
Илон ҳатто Боксоллнинг сумкасида эски терисини ҳам ташлашга улгурган.
Кейинчалик илон аслида заҳарли эмаслиги маълум бўлди. У Маккай шаҳридан Эдинбургга деярли 15 минг километр масофа босиб ўтган.
Изоҳ (0)