Хитойлик олимлар микротўлқин зарралари асосида ҳалок қилувчи қурол яратди, деб хабар берди «MK.ru».
Пекиннинг радиотўлқинларни ўлчаш институти ва Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси мутахассислари «микротўлқинли сақлаш тизими»ни ишлаб чиқди. Янги радарлар микротўлқинлар таъсири асосида одамга чидаб бўлмас даражада оғриқ етказишга қодир.
Қайд этилишича, микротўлқинлар асаб толаларига таъсир кўрсатади.
Ушбу қурол бир тўда одамларга ҳам, якка тартибда ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Изоҳ (0)