Ким Ченнинг туғишган синглиси Ким Ё Чжон КХДР ва АҚШ етакчилари учрашуви белгиланган Ханой шаҳридаги Sofitel Legend Metropole меҳмонхонасига борган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Трамп ва Ким Чен Ин бугун кечроқ Metropole меҳмонхонасида учрашади. Ушбу меҳмонхона маълум вақт саммит ўтказиш учун энг мақбул жой деб қаралган эди. Ким Чен Иннинг синглиси бу ерга тунда келди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин 20 дақиқа давомида юзма-юз мулоқот қилади. Умумий ҳисобда Sofitel Legend Metropole меҳмонхонаси ҳудудидаги учрашув 2 соат давом этади.
Изоҳ (0)