Ҳиндистоннинг Покистон билан чегарадош Жамму ва Кашмир штатларида 27 февраль куни Ҳиндистон ҳаво кучларининг Ми-17 транспорт вертолёти қулаб тушган, дея хабар беради «Корреспондент».
Мамлакатнинг ҳарбий қўмондонлиги икки нафар учувчининг ҳалок бўлганини маълум қилган.
Покистон армияси эса ушбу ҳодисага алоқаси йўқлигини айтмоқда.
Покистонда аввалроқ иккита ҳинд самолёти ўққа тутилганлиги ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Покистон ҳам Ҳиндистон ҳудудига ҳужум қилган.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги танг вазият 14 февраль куни Кашмирда амалга оширилган террорчилик ҳужумидан сўнг бошланган.
Изоҳ (0)