Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳамда Туркиянинг «Kalyon Ulastirma» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда транспорт соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилаётган махсус концепция лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот давомида турк мутахассислари томонидан йўлларнинг геометрик дизайнини ўзгартириш, шаҳар йўлларида бир томонлама йўллар жорий этиш, автобуслар қатновини ҳисобга олган ҳолда алоҳида автобус линиялари жорий этиш таклиф қилинди.
Бундан ташқари светофор ишлаш кетма-кетлиги бир-бирига боғлиқ эмаслиги сабабли, уларни бир системада ишлаши учун махсус дастурлар ўрнатиш, велосипед ва йўловчилар йўлакларини режалаштириш, вертикал ва горизонтал йўл белгиларидаги камчиликларни ҳисобга олиб, уларни тартибга солувчи тизим яратиш бўйича таклифлар берилди.
Мазкур лойиҳа орқали шаҳардаги тирбандликларни олдини олиш, транспорт оқимини бир текисда тақсимланишини таъминлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)